Бола тарбиясида мактабгача таълим муҳим босқич санлагани боис, юртимизда мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш, болалар қамровини оширишга ҳукумат миқёсида алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жиззах вилоятида ўтган 2021 йилнинг бошида 3-6 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олиниши 65 фоизни ташкил этган. Соҳада амалга оширилган ислоҳотлар самарасида вилоятда 15 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 6 та давлат хусусий шерикчилиги асосидаги ва 307 та оилавий нодавлат боғчалар ташкил этилди. Натижада 9 минг 651 нафар болажонлар мазкур таълим ташкилотларига қамраб олинди. Қамров даражаси 75 фоизга етди.  

– Президентимизнинг “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак”, “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади”, деган ғоялари асосида жорий йилда вилоятда мактабгача таълим тизимини янада ривожлантиришни олдимиздаги асосий вазифалардан бири этиб белгилаб олдик, – дейди Жиззах вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Феруза Солиева.

 – Вилоятда болалар қамровини ошириб бориш билан бир қаторда, ментал арифметика тўгаракларини ташкил этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда аксарият давлат мактабгача таълим ташкилотларида ментал арифметика бўйича машғулотлар ташкил этилган. Тизимда фаолият юритаётган педагогларнинг салоҳиятини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида тизим ходимлари ўртасида “Билимдон” интеллектуал ўйини ташкил этилган. Бундан ташқари, ҳар ой болажонлар ўртасида турли тадбир, очиқ машғулот ва танловлар ўтказиб келинмоқда. 

“Фан ва экология”, “Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш” ойликлари қизиқарли ва янгиликларга бой бўлди. Вилоятдаги ҳар бир мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва тизимда фаолият юритаётган педагогларнинг хорижий тилларни ўрганишини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги чет тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги Жиззах вилояти ҳудудий вакиллиги билан меморaндум имзолаганмиз.

Барча шаҳар ва туман мактабгача таълим бўлимларимиз қошида ташкил этилган иккинчи тил ўқитувчилари услубий бирлашмалари фаолияти самарали ташкил этилди. Қуйи туман ва шаҳар тизимимиз ходимлари томонидан тарбияланувчилар ўртасида турли танлов ва мусобақалар, иккинчи тил ўқитувчилари ўртасида эса “Энг яхши интерфаол машғулот”, “Энг фаол иккинчи тил ўқитувчиси” каби танловлар ўтказдик. Жорий йилда Жиззах шаҳри ва деярли барча туманларда янги мактабгача таълим ташкилотлари барпо этиб, болажонлар қамров даражасини 100 фоизга етказишни режалаштирганмиз. 

Дарҳақиқат, вилоят мактабгача таълим бошқармаси ташаббуси билан ҳар бир туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлимлари томонидан ҳудуддаги биттадан МТТининг кичик гуруҳи танлаб олиниб, тажриба-синов тариқасида хорижий тилга ихтисослаштирилган. Давлат ва давлат хусусий шерикчилиги асосидаги ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларидаги педагоглар билимининг сифати ва болажонларга таълим, тарбия бериш самарадорлигини ошириш мақсадида – тренерлар ва таянч мактабгача таълим ташкилотлари томонидан методик ёрдам кўрсатилиб, шунга оид семинарлар ташкил этиш жорий йилда ҳам давом этмоқда. 

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълим: болаларни қамраб олиш даражаси янада ошади