ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Чортоқ туманидаги “Чорсу” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари ва 7-умумтаълим мактабининг собиқ битирувчилар ташаббуси билан мазкур таълим масканида янги кутубхона ташкил этилди.
Масканнинг очилиш маросимида вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
[gallery-20329]
Тадбирда давлатимиз томонидан эртанги кунимиз эгалари учун яратиб берилаётган имкониятлар хусусида сўз юритилди. Ўқувчиларга илм-фан сирларини эгаллашда муваффақиятлар тиланди.
Якунда кутубхона учун 1000 дан зиёд бадиий адабиётлар тақдим этилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА