Мактаб формалари ярмаркаси – қулай ва ҳамёнбоп
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилоятидаги умумтаълим муассасаларида янги ўқув йили олдидан “Мактаб формалари ярмаркаси” ташкил этилмоқда. Мактаб формасини жорий этишдан мақсад ўқувчиларнинг кийиниш маданияти ва тартиб-интизомга амал қилиш кўникмаларини мустаҳкамлаш, маънавий ва жисмоний соғлом авлодни камол топтириш, ўқувчилар орасида ўзаро тенглик ва cоғлом рақобат муҳитини юзага келтиришдан иборат.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари”да ўқувчи либоси ҳар бир мактаб низомида кўрсатилиши ва ўқувчилар ушбу либосда ораста кийинган ҳолда мактабга келишлари белгиланган. Албатта, ҳар бир таълим муассасасида мактаб формаси ота-оналар ва ўқувчиларнинг истаклари асосида танланади.
Бухоро туманидаги 25-умумтаълим мактабида ҳам ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида “Мактаб формалари ярмаркаси” ташкил этилди.
[gallery-18736]
Ушбу ярмарка ота-оналарга ўз фарзандлари учун ҳар томонлама қулай, сифатли ва ҳамёнбоп мактаб либосларини танлаб, харид қилишда қўл келмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА