Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти раҳбарияти ва Япония рақамли университетининг Япониядаги таъсисчи ташкилоти бўлим бошлиғи Гёда Ёшиҳиро ҳамда Тсукуба университетининг етакчи раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Халқ таълими тизимини 2022-2026 йилларда ривожлантиришнинг миллий дастурида белгиланган вазифалар, жумладан, педагогларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, аниқ ва табиий фанлар кесимида баҳолаш инструментларини, педагогларнинг захира базасини яратиш, умумтаълим мактаб директорларини лавозимга тайинлаш механизмини ишлаб чиқиш, унда Япония тажрибасини қўллаш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Яқин келажакда мактаблар сонининг ошиб бориши, умумтаълим мактабларни замонавий мактабларга айлантириш, бу жараёнда мактаб директори ва ўринбосарларининг юқори бошқарув билим ва кўникмаларига эга бўлишининг аҳамиятидан келиб чиқиб, япониялик ҳамкорлар билан умумтаълим мактаб директорларини лавозимга тайинлаш механизмини ишлаб чиқишда ҳамкорлик олиб боришга келишилди.

Учрашув якунида лойиҳани амалга ошириш бўйича амалий ишларни бошлаш мақсадида май-июнь ойларида мактаб директорларининг фаолиятини яқиндан ўрганиш мақсадида тадқиқот олиб боришга келишиб олинди.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактаб директорлари фаолиятини сертификатлаш: тажриба ўрганиш Япониядан бошланди