Мактаб директори ўринбосари қўлга олинди
Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ. А. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ўтказилган тадбирда Бағдод туманидаги 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Ҳ. А. фуқарони Қўқон давлат педагогика институтига ўқишга олиб киришни ваъда қилиб, 4 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ҳ. А. га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.