Макрон Ғазо секторидаги сулҳни “шармандали томоша” деб атади
– Баъзилар сохта тинчлик билан мақтанмоқда, аммо бу жараён гуманитар йўлакни бир сонияга ҳам очгани йўқ, – деди Франция Президенти Эммануэль Макрон БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида. – Барчамиз учун шармандали мазкур томошани суст ҳолатда томоша қилишимиз керакми? Албатта йўқ.
Шунингдек, у Исроил аҳоли манзиллари қурилиши давом этаётган Ғарбий Соҳилдаги вазиятга ҳам эътибор қаратишга чақирди.
– Бу шуни англатадики, Фаластин халқининг яшашга нисбатан қонуний ҳуқуқини ҳурмат қилиш лойиҳасини амалга оширишга ҳар куни тўсиқ яратилмоқда, – дея таъкидлаган фаранг давлати раҳбари.
Қолаверса, Макрон Париж Исроилнинг ўз хавфсизлиги учун шароит яратиш ҳуқуқини тан олишига ишонч билдирса-да фикрини қуйидагича якунлади:
– Исроил хавфсизлиги барча қўшнилар суверенитети бузилишига боғлиқ, дея даъво қиладиганлар ҳалокатли хатога йўл қўймоқда, чунки бундай сиёсат аслида яҳудий давлатининг келажакдаги хавфсизлигига путур етказади.
С.Раҳимов, ЎзА