Махсус штаб қандай ишни амалга оширади?
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Камолов бошчилигидаги гуруҳ вилоят бозорларида нарх-навони сунъий оширилмаслиги устидан бевосита назоратни йўлга қўяди.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Камолов бошчилигидаги гуруҳ вилоят бозорларида нарх-навони сунъий оширилмаслиги устидан бевосита назоратни йўлга қўяди. Аҳоли бирламчи эҳтиёжи учун зарур бўлган ун ва ёғ маҳсулотларини қатъий нархларда етказиб берилишини таъминлаш учун вилоят ҳокимлиги томонидан ишончли тадбиркорлар танлаб олиниб, уларга ёпиқ биржа савдолари орқали маҳсулот таъминоти амалга оширилади. Вилоят бозорларида ҳамда йирик савдо мажмуаларида озиқ-овқат нархларининг доимий мониторинги олиб борилади.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари П.Маткаримов коронавирус профилактикаси бўйича амалга ошириладиган комплекс ишларга раҳбарлик қилади.