Маҳмудхўжа Беҳбудий фаолиятига чизгилар (+видео)
Ўзбекистон давлат архивларида изланишлар олиб бораётган республиканинг етакчи олимлари жадидчилик ҳаракати етакчиларидан бири Беҳбудийнинг ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ кўплаб ҳужжатларни ўрганишмоқда.
Мазкур тадқиқотлар натижасида унинг ҳаёти ва сиёсий фаолиятига оид янги маълумотлар ҳам бирин-кетин юзага чиқмоқда.
Маҳмудхўжа Беҳбудий замондошлари орасида ўзининг кучли илми билан ажралиб турган, бир нечта тилларни билган. У жуда ёшлигидан дунё кезишни бошлаган ва жаҳоннинг бир қатор мамлакатларида, жумладан Миср, Шом давлатлари, Жазоир, Туркия ва Россиянинг бир неча шаҳарларида бўлиб, Европа маданияти билан ҳам қизиқади. Қозон ва Оренбургда чиқадиган араб имлосидаги газета ва журналлар билан ҳамкорлик қилади, унинг мақолалари мазкур нашрларда чиқа бошлайди. Мактаб, маориф, маданият, маърифатпарварлик ғояларининг тарғиботи ушбу мақолаларнинг марказида турарди. Ушбу сафарлар чоғида, яъни Қримда бўлган пайти Беҳбудий жадидчилик ғоясининг асосчиси, Россия ва қрим-татар мусулмонларининг йирик мутафаккири Исмоил Ғаспирали билан танишади. Буларнинг ҳаммаси унинг сиёсий қарашларига, тафаккурига катта таъсир кўрсатади.
Жадидчилик ғоясининг асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти директори ўринбосари Дилноза Жамолова суҳбатлашдик.
<iframe width="990" height="557" src="https://www.youtube.com/embed/YRAgYeEXHE4" title="Mahmudxoʻja Behbudiy faoliyatiga chizgilar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, Н.Абдувоитов, А.Аҳмедов (видео), ЎзА