Маҳмуд Аббос Хитойга миннатдорлик билдирди
Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Москвада Хитой раҳбари Си Цзиньпинь билан учрашиб, халқаро форумларда Фаластин халқини қўллаб-қувватлагани учун Хитойга миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда WАФА агентлиги ёзган.
Суҳбат чоғида Аббос икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва мустаҳкам тарихий алоқалар аҳамиятини таъкидлаган. Шунингдек, Хитойнинг халқаро ташкилотлар доирасида Фаластинни изчил қўллаб-қувватлаши юксак қадрланишини билдирган.
Маҳмуд Аббос Москвага ташрифи чоғида Россия Президенти Владимир Путин билан музокара ўтказиши, яна бир неча давлат раҳбари билан учрашиши кутиляпти.
М.Пирматова, ЎзА