Ҳар қандай инсон ҳаётда яшар экан, хатога йўл қўяди, адашади. Аммо энг муҳими қилинган хатолардан хулоса чиқариб, тўғри йўлдан давом этишдир.

Жиноят ишлари бўйича Косон туман суди ва туман ички ишлар бўлими пробация гуруҳи ҳамкорлигида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда туман пробация гуруҳи назоратида турган маҳкумларни муддатидан илгари озод қилиш тўғрисидаги тақдимномалар кўриб чиқилди. Мазкур сайёр суд мажлисида ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш жазоларига ҳукм қилинган маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси талаблари асосида жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш тўғрисидаги 30 дан ортиқ тақдимномалар кўриб чиқилди.  

Суд жараёнида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ва жазо ўташнинг тартиб қоидаларига риоя қилиб, тузалиш йўлига ўтган 4 нафар судланувчига тайинланган озодликни чеклаш жазоси ва 26 нафар судланувчига тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан жиноят кодексининг инсонпарварлик ҳамда одиллик тамойилларига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.  

Ўлмас Баротов, ЎзА.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳкумларнинг 30 нафари муддатидан олдин озодликка чиқди