Маҳаллий туроператорлар учун янгиликлар эълон қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Нарпай туманида Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, 1 апрельдан бошлаб туроператорларга уч ой давомида жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун буджетдан 5 минг долларгача субсидия берилади. Қўшилган қиймат солиғининг ярми “кешбек” сифатида қайтарилади.
Ижтимоий тармоқларда 5 миллиондан ортиқ кузатувчиси бўлган 50 та хорижий блогерга Ўзбекистонга келиши учун етти кунлик бепул турпакет тақдим этилади.
Дунёдаги энг йирик онлайн сайёҳлик платформаларида Ўзбекистонга саёҳат тарғиботи билан боғлиқ харажатлар ҳам қоплаб берилади.
ЎзА