Маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик кенгайтирилади
Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари Кенгашининг III йиғилиши доирасида Фарғона вилоятининг саноат ва инвестиция салоҳияти, экспорт имкониятлари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари Фарғона шаҳридаги «Фарғона экспo» халқаро кўргазмалар мажмуасида намойиш этилди, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.
Тадбир иштирокчилари кўргазма билан танишиб, вилоят корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, янги инвестиция лойиҳалари ва саноат тармоқларида яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот олдилар. Меҳмонларга вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамроҳлик қилди.
Турли саноат йўналишларига оид маҳсулотлар, экспортбоп товарлар, тадбиркорлик субъектларининг ишланмалари ҳамда вилоятда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар тадбир қатнашчиларига кўрсатилди.
Россия ҳудудлари вакиллари Фарғонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга қизиқиш билдириб, маҳаллий корхоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига эътибор қаратдилар.
Кўргазма ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, янги йўналишларни белгилаш ва амалий ҳамкорлик учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилди.
Муҳаммаджон Обидов,
ЎзА