Хабарингиз бор, 2024 йил 2 февраль куни “Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, йиллар давомида маҳаллий Кенгашлар зиммасига юкланиб келинган қатор ваколат ва функциялар тизимлаштирилмоқда. 

Хусусан, маҳаллий Кенгашларга маҳаллий ҳокимликлар, ҳудуддаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳисоботларини эшитишда мазмунан яқин соҳаларда ўзаро такрорланувчи вазифалар юкланганлиги сабабли уларни қайта кўриб чиқиш, мақбуллаштириш ҳамда тизимлаштириш зарурати мавжуд эди. 

Кенгашларнинг қонунчиликдаги ваколатлари тизимлаштирилмагани натижасида маҳаллий Кенгашлар ҳокимликлар ва қатор давлат идораларининг у ёки бу соҳага оид ҳисобот ва ахборотларини йилига қарийб юздан ортиқ маротаба эшитиши лозим эди. Бу эса, маҳаллий Кенгашларнинг иш юкламасини сунъий равишда ошириб, жойларда ҳаддан ташқари тартибга солишга сабаб бўлиб, муҳим ваколатлар номигагина амалга оширилишига сабаб бўлаётган эди. 

Фармон билан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг давлат органларининг ҳисобот (ахборот)ларини эшитишга доир жами 38 та функция ва ваколатлари 10 тага бирлаштирилган ҳолда тизимлаштирилиши, 17 та ваколатидаги ҳисоботни (ахборотни) эшитиш даврийлиги аниқлаштирилиши белгиланмоқда. 

Хусусан, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, уларнинг тармоқ бўйича ўринбосарлари, шунингдек маҳаллалардаги профилактика инспекторлари ҳам маҳаллий Кенгашларга алоҳида-алоҳида ҳисобот берар эди. 

Эндиликда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати, шунингдек, жамоат хавфсизлиги ҳақидаги ҳисоботини ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида эшитади. 

Фармон билан Кенгашлар олдида тегишли ҳудудда фақатгина ҳоким, шунингдек ҳудудий давлат органларининг биринчи раҳбарлари ҳисобдорлиги белгиланиши келгусида ушбу раҳбарларнинг Кенгаш олдида ҳам сиёсий ҳам профессионал масъулиятини янада оширишга xизмат қилади. 

Дилафрўза Ҳамдамова, 

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси 

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг фаолияти самарадорлиги оширилмоқда