“Маҳаллага китоб улаш” акциясига старт берилди
Фоторепортаж
Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Тараққиёт стратегияси”да аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш бўйича қўйилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти ҳокими ташаббуси билан “Маҳаллага китоб улаш!” лойиҳаси бошланди.
Янги Наманган туманида старт олган мазкур тадбир байрамона тус олди. Тадбирда туман ҳокими Жобир Абдуллаев барча маҳалла фуқаролар йиғинлари вакилларига лойиҳа ва унинг аҳамияти тўғрисида маълумот берди.
Китоблар ортилган автомашиналар карвони барча маҳалла фуқаролар йиғинлари йўналиши бўйлаб йўлга чиқди. Ҳар бир маҳаллага туман ҳокимлигининг китоблар тўплами тақдим этилди.
Лойиҳадан мақсад, ҳар бир маҳаллада китобхонлик маданиятини шакллантириш, аҳолининг маънавиятини янада юксалишига ҳисса қўшиш ва кутубхоналарни нодир адабиёт намуналари билан бойитишдан иборат.
Тадбирда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, туман “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши ва бошқа қатор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
[gallery-5646]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА