Маҳалладаги “бешлик” фаолияти таҳлил қилинди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимиз тараққиётининг янги босқичида ҳаётбахш ислоҳотлар самарадорлигини оширишда маҳалланинг ўрни ва мавқеи юксалиб бормоқда. Айни жараёнда амалиётга жорий этилган янги тизим бу борадаги ишлар кўламини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли.
Бугунги кунда маҳалладаги бешлик – МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори юрт тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб, ислоҳотлар “драйвери” бўлмоқда.
[gallery-9305]
Термиз шаҳрининг “Шифокор” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган ҳисобот йиғилишида маҳалладаги бешликнинг тўққиз ойлик фаолиятига оид ҳисоботи эшитилди. Ҳисобот йиғилишида шаҳар ҳокими Ў. Тўраев, секторлар раҳбарлари, мутасаддилар ва маҳалла фуқаролари иштирок этди.
Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган имтиёзли кредитлар, ёшлар ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар, профилактика инспектори томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар тўғрисида йиғилганларга маълумот берилди.
Таҳлилий ва танқидий руҳда ўтган мулоқотда йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида фикрлар билдирилиб, амалга оширилиши зарур бўлган муҳим ва устувор вазифалар сарҳисоб этилди. Маҳалладаги бешлик фаолиятини янада яхшилаш мақсадида жараёндаги бурч ва масъулият туйғусини ошириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА