Маҳалла хотин-қизлари касб-ҳунар ўрганмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Боймоқли маҳалласининг 2-сектор штабида ташкил этилган Хотин-қизлар тадбиркорлик маркази ҳунар эгаллаш истагидаги хотин-қизлар билан гавжум.
[gallery-10275]
Марказда тикувчилик, тўқувчилик, қуроқчилик, каштачилик, чопон ва кўрпа қавиш йўналишларида касб-ҳунар ўргатилади. Ҳозирда 60 нафарга яқин хотин-қиз ушбу масканда маҳорат оширмоқда.
Марказда касб ўрганган хотин-қизларнинг кўпчилиги бугун тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш билан бирга, “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ёшларга ўз ҳунари сир-асрорларидан сабоқ бермоқда.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА