Маҳалла тизимининг фаол ходимлари тақдирланди
Жиззах вилоят ҳокимлигининг анжуманлар саройида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев сўзга чиқиб, барча соҳа ходимларини Маҳалла тизими ходимлари куни билан самимий муборакбод этди.
Тадбирда мамлакатимизда маҳалла тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, халқимиз орасида ўзаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, кўп асрлик анъаналаримизни асраб-авайлаш, маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ҳамда оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ соҳа вакиллари Президентимиз қарорига кўра таъсис этилган “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди.
[gallery-22425]
Мукофотланганларга “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони ва давлатимиз раҳбарининг табрикномасини вилоят раҳбари Улуғбек Мустафоев тантанали равишда топширди.
– Менинг камтарона меҳнатим Юртбошимиз томонидан юқори баҳоланиб, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланганимдан беҳад хурсандман, – дейди Дўстлик туман маҳаллалар уюшмаси раҳбари Малика Қудратова. – Давлатимиз раҳбарининг ушбу мукофоти менга янада катта масъулият юклайди. Бор куч-ғайратимни маҳаллаларимиз ободлиги, оилалар тинч-тотувлиги, фуқароларимиз фаровонлиги йўлида сарфлашга ваъда бераман.
Маҳалла тизими ходимлари кунига бағишланган байрам тадбирида ижро этилган куй, қўшиқ ва жозибали рақслар тадбир иштирокчиларига хуш кайфият бағишлади.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари