Маҳалла инфратузилмаси – янги қиёфада
ФОТОРЕПОРТАЖ
Cамарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги «Мелижўжа» маҳалла фуқаролар йиғинида «Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла» мезони асосида олиб борилган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари натижасида ҳудуд ижтимоий инфратузилмаси тамомила янгиланди.
Ички йўлларни соз ҳолга келтириш, кўкаламзорлаштириш, аҳоли учун замонавий хизмат кўрсатиш нуқталарини очиш баробарида маҳалладаги 19-давлат мактабгача таълим ташкилоти, «Гулобод» тиббиёт пункти ва умумтаълим мактаби янги қиёфада фойдаланишга топширилди.
[gallery-17750]
Янги объектларнинг очилишида Самарқанд вилоят ҳокими Э. Турдимов ва фаоллар иштирок этди.
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА