“Маҳалла ифтихори”га муносиблар...
Бугунги кунда Бухоро вилоятида 544 маҳалла фуқаролар йиғини иш олиб бораётир.
Бугунги кунда Бухоро вилоятида 544 маҳалла фуқаролар йиғини иш олиб бораётир.
Воҳада илғор иш тажрибалари билан ўрнак бўлаётган маҳалла тизими вакиллари анчагина. Уларнинг бир гуруҳи мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 3 февралда қабул қилинган “ Маҳалла институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, таъсис этилган “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Бухоро вилояти ҳокимлигида ҳудуддаги “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони билан тақдирланганлар шарафланди.
Вилоят ҳокими Ў.Барноев жамиятимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, кенг қамровли профилактика тадбирлари ва жамоатчилик назоратини амалга оширишга муносиб ҳисса қўшаётган тизим вакиллари ва фаолларининг 19 нафарига кўкрак нишонлари ва пул мукофотларини топширди.
– Ўн уч йиллик иш тажрибам шуни кўрсатяптики, қаерда жамоатчилик ва давлат ташкилотлари билан ҳамжиҳатлик билан иш тутиб, муаммолар ўз вақтида ҳал этилса, ўша жойда осойишталик, маънавий муҳит барқарор бўлади. Кейинги уч йил мобайнида ҳудудимизда ўсмирлар ҳамда хотин -қизлар ўртасида бирорта ҳам жиноят қайд этилгани йўқ. Яна энг муҳим жиҳати, оилавий ажримларга йўл қўйилмаяпти, – дейди мукофотланганлардан бири Бухоро шаҳридаги Низомий номли МФЙ раиси Насиба Муҳаммедова.