Маҳалла идораси учун янги бино
Қарши шаҳридаги Кунчиқар маҳалла фуқаролар йиғини шу кунга қадар эски мослаштирилган бинода фаолият юритар эди. Бу ўз навбатида маҳалла фуқаролари билан ишлашда бир қатор ноқулайлик туғдирари.
Ўтган йилда бюджет маблағлари ҳисобидан маҳалла идораси учун янги бино қуриб бериладиган бўлди ва қурилиш ишлари бошлаб юборилди. Барча қурилиш коммуникация ишлари бажарилгач бино маҳалла фуқаролар йиғини ихтиёрига топширилди.
[gallery-6360]
Бинонинг тантанали очилиш маросимида кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Таъкидлаш лозимки, мазкур бино 4 та хонадан иборат бўлиб, барча қулайликларга эга. Бинода маҳалла раиси ва хотин қизлар фаоли учун алоҳида 1 тадан хона, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси учун битта хона, шунингдек, профилактика инспектори учун ҳам хона ажратилган.
Маълумот ўрнида, Кунчиқар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бугунги кунда 4 минг нафардан зиёд аҳоли, 1 минг 870 та оила, 1 минг 49 та хонадон мавжуд.
Ўлмас Баротов, ЎзА
Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА.