Маҳалла фидойилари тақдирланди
Тошкент шаҳар ҳокимлигида 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда пойтахтнинг илғор ва намуналари маҳаллалари фаоллари, нуроний ва оқсоқоллар, фаол хотин-қизлар иштирок этди.

Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов мамлакатимизда маҳаллалар фаолиятини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларга яқиндан кўмаклашиш масаласига устувор аҳамият қаратилаётганини таъкидлади.

Мамлакатимизда Маҳалла тизими ходимлари куни жорий этилгани, маҳаллалар учун кенг имкониятлар яратилаётгани аҳоли манфаатларини ҳимоялашда, ишсизликка барҳам беришда муҳим омил бўлмоқда.

Тадбирда бир қатор маҳалла фаолларига Ватанимизнинг орден ва медаллари, “Маҳалла ифтихори” кўкрак нишони топширилди.

Н.Усмонова, ЎзА