“Маҳалла еттилиги”нинг вазифалари белгиланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда “маҳалла еттилиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаш лозимлиги қайд этилди. Мисол учун:
– маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;
– ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;
– ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;
– хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;
– солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;
– ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.
ЎзА