Ҳудудларни ривожлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳаллий кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш масалалари бўйича маҳаллий кенгашлар котибиятлари мудирлари ва ходимлари учун ўқув семинари ташкил этилди.

Олий Мажлис Сенати томонидан ташкил этилган семинарда жойлардаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш, ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ва лойиҳаларни манзилли ўрганиш ва самарали назоратни амалга ошириш бўйича “маҳалла еттилиги” – кенгаш – Сенат” уч бўғинли ҳамкорлик тизими йўлга қўйилгани таъкидланди.

Маҳаллалар фаолиятини ўрганиш жараёнида фуқаролар қабуллари давомида 22 мингдан зиёд муаммо аниқланиб, уларнинг қарийб 18 мингтасини ҳал этиш чоралари кўрилди. 7 минг 900 га яқин лойиҳа манзилли ўрганилиб, бажарилиши тизимли назорат қилиб борилди.

Ушбу амалиётни янада такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган Сенат кенгашининг 2025 йил 14 январдаги 35-сонли қарорида ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижросини самарали назорат қилиш ҳамда маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда маҳаллий кенгашлар депутатлари ва сенаторларнинг “маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини амалга ошириш ҳамда республика даражасидаги муаммоли масалаларни Сенатга тақдим этиш тизимлари тасдиқланди.

Семинарда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурларни хатловдан ўтказиш ва натижалари асосида уларнинг ижроси юзасидан назоратни амалга ошириш бўйича режа ишлаб чиқиш, маҳаллий кенгаш депутатларининг “маҳалла еттилиги” билан ҳамкорлиги, лойиҳаларни ўрганиш ва ижроси юзасидан назоратни йўлга қўйиш, муаммоли масалаларни сессияда муҳокама қилиш, республика даражасидаги муаммоларни Сенатга тақдим этиш механизмлари ҳақида тушунтириш берилди.

Семинар якунида қарорда белгиланган вазифалар ижросининг сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишида маҳаллий кенгашлар фаол бўлиши кераклиги яна бир бор эслатиб ўтилди. Бу борада зарур тавсия ва таклифлар билдирилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Маҳалла еттилиги”: кенгашлар ва Сенатнинг ўзаро ҳамкорлиги янада кучайтирилади