22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни Сирдарёда кўтаринкилик билан нишонланди. Ҳудудларда ўзига хос байрам тадбирлари ташкил этилиб, маҳалла тизими ходимларига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.

Сирдарё туманидаги "Пахтакор" маҳалла фуқаролар йиғини биноси Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан фойдаланишга топширилди. Бино қурилиши вилоят ҳокимлиги ташаббуси ва Ички ишлар бошқармаси кўмагида амалга оширилди. Янги бинода маҳалла еттилиги фаолият кўрсатиши  учун барча зарур шарт-шароит яратилди ва замонавий жиҳозлар ҳамда компьютер жамланмалари билан таъминланди.

– Шу кунгача маҳалламизнинг ўз  биноси йўқлиги туфайли битта хонада ишлаётган эдик. Бу иш унумдорлигимизга анчайин таъсир қиларди, – дейди Сирдарё туманидаги "Пахтакор" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳром Султонназаров. – Бугун ишга тушган замонавий, барча қулайликка эга бўлган маҳалла биноси нафақат "Пахтакор" маҳалла фуқаролар йиғини ходимларига, балки маҳалла аҳли учун ҳам байрам совғаси бўлди.

5 минг 224 нафар аҳоли истиқомат қиладиган Пахтакор маҳалласининг 17 та кўчаси “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” мезонлари асосида ободонлаштирилиб, дарахт кўчатлари экилиб, файзли манзилгоҳга айлантирилди. Қолган 3 та кўчада бу борадаги ишлар амалга оширилмоқда.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маҳалла биноси фойдаланишга топширилди