“Magnum Hamkor” МЧЖ ХК расмий баёноти
Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Magnum Hamkor” хорижий корхонаси (ИНН-306799489) барча контрагентларига 2024 йилнинг 1 июлида ягона иштирокчи томонидан 5-сонли қарор қабул қилиниб, унга кўра, “Magnum Hamkor” МЧЖ ХК “Magnum Retail” МЧЖ ХК (ИНН-307716344)га қўшилиш йўли билан қайта ташкил этилаётгани тўғрисида маълум қилади.
“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонуннинг 51 моддасига мувофиқ, қайта ташкил этиш натижасида “Magnum Retail” МЧЖ ХК “Magnum Hamkor”МЧЖ ХКнинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Шу тариқа, “Magnum Hamkor” MЧЖ ХК контрагентлар ўзларининг кейинги талабларини Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 52 уй манзилида жойлашган “Magnum Retail” МЧЖ ХКга билдиришлари мумкинлигини маълум қилади.
Корхонамиз билан ҳамкорлик қилишда мазкур маълумотларни ҳисобга олишингизни сўраб қоламиз.
Реклама ҳуқуқи асосида
ЎзА