Мадьяр Полгарни президентликка номзод қилиб кўрсатмоқчи
Венгрия Бош вазири Петер Мадьяр афсонавий шахматчи Юдит Полгар номзодини президентлик учун илгари суришини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат жамиятни бирлаштира оладиган етакчига муҳтож.
Ҳукумат бошлиғи 49 ёшли спортчини миллий бирлик рамзи деб атади ва унинг халқаро обрўси сиёсий алоқаларига эмас, балки ажойиб ютуқларига асосланганини таъкидлади.
Юдит Полгар тарихдаги энг буюк аёл шахматчилардан биридир. У ўз даврида жаҳон чемпионлари Гарри Каспаров ва Анатолий Карповни ҳам мағлуб этган, дунё рейтингида кучли ўнликка кирган.
С.Раҳимов, ЎзА