Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни оммавий ахборот воситалари, интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқ орқали мунтазам кузатиб бораман.

Мамлакатингизда бир неча бор бўлганман. Айтишим мумкинки, Ўзбекистон ўз тараққиётининг бутунлай янги даврига қадам қўйди. Қувонарлиси, олиб борилаётган барча ишлар замирида инсоннинг қадрини ошириш, эзгу манфаатини таъминлаш мақсади ётибди. Республикада иқтисодиёт, сиёсат, маърифат, илм-фан каби энг муҳим соҳаларда эришилаётган ютуқлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Кейинги саккиз йилда янгиланиш, ўзгариш, тараққиёт кириб бормаган бирор соҳа қолмади, десак, янглишмаймиз. Ҳар бир тизимда замон талабига мос ислоҳотлар, олдинга силжиш яққол кузатилмоқда. Хусусан, маданият ва санъатда ҳам. Жумладан, соҳанинг ҳуқуқий асоси буткул янгиланди. Қатор қонунлар, Президент фармон ва қарорлари, ҳукуматнинг кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилинди. Натижада мутасаддилар, оддий аҳолида соҳага муносабат тубдан ўзгарди, тараққиётни янги ўзанга буриб юборди.

Биз, туркий халқлар умумий тарихга эгамиз. Ота-боболаримиз қолдирган бебаҳо маданий мерос асрлар давомида халқларимизнинг маънавий-руҳий юксалишига ҳисса қўшиб келмоқда. Тузилмамиз Ўзбекистон билан ана шу улкан ва қимматли бойликни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, дунё миқёсида тарғиб қилиш ва келгуси авлодларга безавол етказиш мақсадида яқин ҳамкорлик қилаётганимиздан ниҳоятда мамнунмиз.

Энг асосийси, мамлакатда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва раҳнамолигида ўзбек санъати ҳамда маданияти дурдоналарини сақлаш ва оммалаштириш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар жаҳоннинг кўплаб давлатлари учун ўрнак.

Халқаро мақом санъати анжумани, Халқаро бахшичилик санъати, Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандлик, Хивада халқаро “Лазги” рақс фестиваллари ўтказилиши аждодлар яратган улуғвор меросни бус-бутунлигича сақлаш ва тарғиб қилишда улкан аҳамият касб этмоқда.

Юртингизда маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш бўйича миллий мактаб, шунингдек халқ чолғулари, миллий рақс, мақом йўналишларида республика кўрик-танловлари қайта тикланди. Жумладан, “Бойсун баҳори” , Марғилонда “Буюк Ипак йўли” халқаро мусиқа-фольклор, Нурота туманида “Нурли наволар” халқаро фестиваллари ташкил этилди. Бундан ташқари  кўплаб танловлар янги истеъдодларни кашф этиш, уларни рағбатлантиришга хизмат қилмоқда.

“Туркий адабиёт дурдоналари” номли 100 жилдли китоблар туркуми нашр этилаётгани кўнгли ўзаро яқин, орзу-умиди муштарак халқларимизни янада жипслаштирмоқда.

Ўзбекнинг кўҳна ва бетакрор санъати намунаси - “Хоразм лазгиси” ҳамда “Бахшичилик санъати” ЮНЕСКО Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилгани ҳам эътирофга лойиқ. Зеро, маданиятлараро мулоқот, маданий ўзига хослик ва “бошқача ҳаёт тарзи”ни глобаллашув салбий таъсиридан асраб қолиш бугунги кунда ниҳоятда долзарб.

Ўзбекистонда ташкил этилаётган маданий форумлар ҳам эзгу ва хайрли мақсадлари билан айни вазифани адо этишига ишончим комил.

Ақтўти РАЙИМҚУЛОВА,

Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданиятлараро мулоқот халқларимизни глобаллашувнинг салбий таъсиридан асраб қолади