ФОТОРЕПОРТАЖ

Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Вазирлар Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан маданият ва санъат соҳасида фидокорона меҳнат қилиб келаётган ходимларни рағбатлантириш мақсадида бир гуруҳ соҳа ходимларига “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишонини ва “Алғис-2024” мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.

[gallery-21410]

Тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири О. Назарбеков ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси М. Отамуратов давлатимиз раҳбари бошчилигида соҳани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида сўз юритди.  

Соҳанинг бир гуруҳ фидойиларига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тақдим қилинган “Маданият ва санъат фидокори” кўкрак нишони ҳамда “Йилнинг энг фаол театр режиссёри”, “Йилнинг энг фаол театр актёри”, “Йилнинг энг фаол балетмейстери”, “Йилнинг энг фаол қўшиқчиси”, “Йилнинг энг фаол болалар мусиқа ва санъат мактаби”, “Йилнинг энг фаол халқ ижодкорлар жамоаси”, “Йил давомида натижали иш кўрсатган маданият бўлими” номинациялари бўйича “Алғис-2024” мукофоти топширилди.  

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА 

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданият ва санъат фидокорлари тақдирланди