Маданият маҳалласига муносиб туҳфа
Сўнгги йилларда юртимизда ўзини ўзи бошқариш органлари мавқеини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ана шундай саъй-ҳаракатлар туфайли Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани Маданият маҳалласи учун замонавий ва барча қулайликка эга янги бино фойдаланишга топширилди.

Таъкидлаш жоизки, узоқ йиллардан бери "Маданият" маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари турли ташкилот ва тадбиркорлик субъектларининг биноларида фаолият юритиб келишаётган эди.

Вилоят маҳаллий бюджетидан ажратилган 250 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган ушбу маскан "маҳалла еттилиги" фаолиятини самарали ташкил этишга хизмат қилади.

Тантанали маросимда "Нуроний" жамғармаси Наманган вилоят бўлими раиси, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи Аҳаджон Мирзаев, Янгиқўрғон тумани ҳокими Асадулла Нажмиддинов, маҳалла фаоллари ҳамда нуронийлар иштирок этдилар.

Маълумот ўрнида: Маданият маҳалласида бугунги кунда 5065 аҳоли аҳилликда истиқомат қилиб келмоқда.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА