Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида халқимиз маданий меросининг мамлакат ташқи сиёсати ва “юмшоқ куч” дипломатиясидаги ўрнига бағишланган янги монография тақдимоти ўтказилди. “Ўзбекистоннинг “юмшоқ куч” дипломатияси омили сифатида мерос. Маънолар ҳудуди” номли ушбу асар муаллифи Хизмат кўрсатган маданият ходими, фалсафа фанлари доктори Шаҳноза Ғаниева.

Тадбирда Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти, хорижий давлатлар элчилари, халқаро ташкилотлар, илмий доиралар вакиллари, санъат арбоблари ҳамда университет профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар қўлланманинг давлатимиз тарихий ва маданий меросини тарғиб қилиш, ташқи сиёсий имижни шакллантиришдаги ўрни таҳлил этилган фундаментал илмий тадқиқот сифатида эътироф этдилар.

[gallery-25639]

Муаллиф музей тўпламлари, қўлёзмалар ва маданий артефактларни ўрганиш асосида маданиятимизнинг қадим даврдан ХХ асрга қадар тарихини таҳлил қилган. Асар нафақат илмий манба, балки маданий дипломатия, музей иши ва ташқи сиёсат стратегияси соҳалари учун ҳам зарур амалий қўлланма бўла олади.

Иштирокчилар таъкидлаганидек, мазкур монография тарих, санъат ва сиёсатнинг ўзаро боғлиқлигини ифодалаш орқали Ўзбекистоннинг “юмшоқ куч” концепциясини мустаҳкамловчи муҳим илмий иш сифатида намоён бўлган.

Мусулмон Зиё,

Отабек Мирсоатов (сурат),

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданий мерос – Ўзбекистон “юмшоқ куч” дипломатиясининг асосий омили