Минтақавий ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Хитой Халқ Республикаси Фуцзян провинцияси губернатори Чжао Лун бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Самарқандда бўлиб турибди.

Делегация аъзолари Самарқанд халқаро туризм академиясида бўлиб, унинг фаолияти, вилоятда туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди. Шу ерда Фуцзян провинцияси губернатори Самарқанд вилояти ҳокимлиги масъуллари, маданий мерос объектлари мутасаддилари билан учрашди. 

Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб бораётгани, жумладан, 2023 йилнинг декабрь ойида Самарқанд вилояти ҳокими бошчилигидаги тадбиркор ва вилоят масъулларидан иборат делегация Фуцзян музофотига ташрифи давомида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилгани ва айни пайтда уларни ҳаётга татбиқ этиш борасида иш олиб борилаётгани таъкидланди. 

[gallery-23517]

Самарқанд вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов Самарқанд ва Фуцзян провинцияси ўртасида туризм ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида маданий мерос объектларини сақлаш, муҳофаза қилиш, қайта тиклаш ҳамда ёдгорликлардан фойдаланиш бўйича ҳамкорликни таклиф қилди. 

– Бу соҳада кадрлар тайёрлаш, мутахассислар билан тажриба алмашиш, ЮНEСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларни реставрация қилиш ва асраб-авайлаш, узоқ муддатли, барқарор ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишга тайёрмиз ва бу ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз, – деди Фуцзян провинцияси губернатори Чжао Лун.

Учрашув якунида мазкур йўналишда ҳамкорлик бўйича битим имзоланди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданий мерос объектларини асрашда Хитой билан ҳамкорлик