“Фуқаролар Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга мажбурдирлар.

Маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасидадир”.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 49-модда.

Бош қомусимизнинг ушбу моддаси билан юртимиздаги минглаб тарихий, маданий мерос объектлар давлат муҳофазасига олинган. Уларни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, ўз ҳолича сақлаб қолиш ва келгуси авлодларга безавол етказиш шу юрт фарзандларининг муқаддас бурчи ҳамда вазифасидир. Зеро, аждодларимиздан мерос тарихий қадамжо ва ёдгорликлар асрлар силсиласидан, тарихнинг турли суронли даврларидан ўтиб, бизгача етиб келгани катта туҳфа.

Бу ноёб мероснинг кўрку маҳобати, ўзига хос услуб ва дид билан қад ростлагани буюк аждодларимизнинг ақл-закосидан, меъморчиликдаги бетакрор маҳоратидан сўзлайди. Ҳар бир тарихий ёдгорлик ва обидага ташриф буюрар экансиз, у ернинг ўзига хос иқлими, узоқ тарих билан бугунги кун орасидаги сирли ва ўзгача муҳити кишини ром этади, ҳайрату ҳавасингизга сабаб бўлади.

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида қад ростлаб турган тарихий-маданий объектлар юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳларнинг энг асосий манзилларидан ҳисобланади. Асрлар билан бўйлашган бу тарих мўъжизалари ҳар бир сайёҳни лол қолдиришини яхши биламиз. Ҳар қандай инсоннинг ҳайратига сабабчи бўлган бу тилсим намуналари юртимизда туризмни ривожлантиришнинг муҳим воситалари ҳисобланади. Уларни асраб-авайлаш Конституция даражасида мустаҳкамланган муҳим мажбурият ва бурчлардандир. Қайд этиш керакки, бугунги кунда юртимизда 8 минг 210 та маданий мерос объекти рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз бой тарихига, ўтмишига эга. 

Маданий мерос объектларини асраб-авайлаш парламент назоратида

Хўш, бугун миллий бойлигимиз бўлган маданий мерос объектларини асраб-авайлаш, реставрация қилиш, келажак авлодларга етказиш борасида қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? Соҳада қилинаётган ишлар қониқарлими? Янги, ҳали ўрганилмаган тарихий манзилларни очиш ва тадқиқ этиш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?

Бу каби саволларимизга жавоб топиш мақсадида айни масалаларни мунтазам ўрганиб келадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Ойдин Абдуллаевага мурожаат қилдик. 

– Мамлакатимиздаги маданий мерос объектлари миллий бойлигимиз, бой тарихимиздир. Шундай экан, уларни асраб-авайлаш бугунги авлоднинг вазифаси, конституциявий бурчи ва мажбурияти ҳисобланади. Ушбу йўналишдаги ишларни ўрганиш мақсадида Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан мунтазам равишда парламент назорати тартибида тадбирлар ўтказиб келинади. 

Жумладан, шу йилнинг ёз ойларида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги иштирокида маданий мерос объектларини сақлаш ва ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишларнинг ҳолати юзасидан вазир эшитувини ўтказган эдик. Эшитувда берилган маълумотларга кўра, бугунги кунда вилоятларда ташкил этилган маслаҳат кенгашлари томонидан маданий мерос объектлари ўрганилиб, миллий рўйхатга киритилиши ва чиқарилиши лозим бўлган объектлар аниқлаштирилган. Яъни, 308 та объект рўйхатдан чиқаришга, 616 та янги объектни эса рўйхатга киритиш тавсия этилган.

Бундан ташқари, шу йилнинг ноябрь ойида Бош вазир ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири А.Абдуҳакимовга “Маданий мерос объектлари ҳисобини юритиш, сақлаш ва ҳимоясини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида” Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг парламент сўрови юборилди. 

Ушбу сўровимизга келган жавобда Президентимизнинг 2021 йил 19 июндаги тегишли қарорига асосан моддий маданий мерос кўчмас мулк объектлари қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказилаётгани қайд этилган. Хусусан, бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасидаги 178 та, Андижон вилоятидаги 105 та, Жиззах вилоятида 196 та, Навоий вилоятида 245 та, Наманган вилоятида 130 та, Сирдарё вилоятида 66 та, Тошкент вилоятида 354 та, Фарғона вилоятида 70 та ва Тошкент шаҳрида 63 та моддий маданий мерос объектлари қайта тарихий-маданий экспертизадан ўтказилган. 2022 йилнинг якунига қадар яна 6 минг 803 та объектни қайта тарихий маданий экспертизадан ўтказиш ва хулосаларини олиш кўзда тутилган, – дейди депутат.

Тарихий обидаларни таъмирлаш-тиклашга қанча маблағ йўналтирилмоқда?

Тарихий, маданий мерос объектларининг туризм равнақидаги ўрни муҳим. Шу боис ҳам ушбу обидаларни мунтазам таъмирлаш, реставрация қилиш долзарб аҳамиятга эга. Бу борадаги мақсадлар учун ажратилаётган маблағлар миқдори йилдан-йилга ошиб бораётгани эътиборга молик. 

Туризм ва маданий мерос вазирлигининг маълумотларига кўра, маданий мерос объектларининг реставрация, таъмирлаш-тиклаш ҳамда консервация ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу мақсадлар учун 2019 йилда жами 73 та объектга 59,9 миллиард сўм, 2020 йилда 75 та объектга 63,6 миллиард сўм, 2021 йилда жами 56 та объектга 45,7 миллиард сўм, 2022 йилда жами 69 та объектга 164,9 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Бу борадаги ишлар 2023 йилда ҳам давом эттирилиб, республикамиздаги 57 та ноёб маданий мерос объектларини таъмирлаш учун 100 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтириш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, Далварзинтепа, Мингтепа, Чилонзор Оқтепаси, Шерозқалъа, Қўйқирилганқалъа каби йирик археология ёдгорликларини илмий тадқиқ этиш ва музейлаштириш ишларини олиб бориш режалаштирилган. 8 минг 210 та маданий мерос объектларининг 4 минг 599 тасига Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи инспекторлар бириктирилган. 

Шунингдек, вазирликнинг маълумотига кўра, маданий мерос объектларини асраш соҳасида Корея, Япония, Франция, Италия, Туркия, Эрон ва Россия каби мамлакатлар билан дастлабки келишувларга эришилган.

Оғриқли муаммолар...

Соҳада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар билан бирга, ҳамон ўз ечимини кутаётган масалалар борлиги сир эмас. Жумладан, маданий мерос объектларининг теграларини белгилаш, ҳали тўла ўрганилмаган объектларни тадқиқ этиш борасидаги ишларни жадаллаштириш долзарб масалалардан. 

Ўрганишларимиз давомида аниқ бўляптики, соҳадаги энг оғриқли масалалардан бири маданий мерос объектлари ҳудуди доим назорат остида бўлавермайди,  дейди Ойдин Абдуллаева.  Шунинг учун ҳам ушбу ҳудудга тегишли ғиштларни ўғирлаш, тупроқ ўғирлаш, маданий мерос объекти ҳудудида мол боқиш ёки ноқонуний қурилишларни амалга ошириш сингари қонунбузарликлар кўплаб аниқланмоқда. Шу кунгача ушбу қонунбузарликлар устидан кўриладиган чоралар ўта “юмшоқ” эди. Шу боис, парламент томонидан бу йўналишдаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилди. 

Жумладан, маданий мерос объектларига зарар етказиш бўйича фуқаролар ҳамда мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини янада ошириш мақсадида Жиноят кодексига 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга Маданий мерос агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари кўрсатмаларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш жазо чораси қонунан белгиланди. Бу каби чора-тадбирлар маданий мерос объектларини асраш борасидаги ишлар натижадорлигига хизмат қилади. 

Дарҳақиқат, бугун туризм иқтисодиётнинг муҳим тармоғи сифатида юзага чиқаётган бир пайтда, бой меросимизни ўз ҳолича сақлаш энг долзарб масалалардан бири. Бир пайтлар омборхонаю қамоқхонага айлантирилиб, оёқости қилинган тарихий манзилларимиз бугун ўз кўрки, ободлиги билан сайёҳлар қадами узилмайдиган гўзал масканлар сифатида таъмирланган. Уларни асраб-авайлаш конституциявий бурчимиз, ҳам давлатимиз, ҳам аждодларимиз олдидаги масъулиятимиздир. 

Муҳтарама Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маданий мерос объектлари Конституция даражасида ҳимояланган