“Мададкор” жамоаси Республика босқичида қатнашадиган бўлди
Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тегишли ташкилотлар ҳамда Касб-ҳунар таълим муассасалари ҳамкорлигида “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилар клублари мусобақасининг вилоят босқичи ўтказилди. Мақсад – ёшлар орасида фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш кўникмаларини ривожлантириш ва қутқарувчилик маънавиятини юксалтириш.
Мусобақада шаҳар ва туманларда ғолиб бўлган 11 та жамоа иштирок этди. Улардаги 88 нафар аъзо 5 та шарт бўйича ўз билим ва маҳоратларини намоён этишди.



Мусобақа натижаларига кўра 1-ўринни Боёвут туманининг “Мададкор” жамоаси қулга киритган бўлса, 2-ўринга Сирдарё туманининг “Қутқарувчилар” жамоаси, 3-ўринга эса Сайхунобод туманининг “Халоскорлар” жамоаси сазовор бўлди.


Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланишди. “Мададкор” жамоаси эса Республика босқичида қатнашадиган бўлди.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири