Маҳкумлар муддатидан илгари озод қилинди
Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг судьяси А.Сайдуллаев бошчилигида Кармана туманида 7 нафар маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан бўлган ишлар очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Суд томонидан 7 нафар маҳкум муқаддам жиноят содир этиб, жазони ўташ мобайнида содир этган жиноятларини моҳиятини тушуниб етганлиги, тузалиш йўлига кириб, ижтимоий меҳнатга нисбатан бўлган муносабати ижобий томонга ўзгарганлиги, ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажариб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги инобатга олиниб, умуминсоний принципларга асосланиб, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Шунингдек, маҳкумларга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 60-моддаси талабига кўра, агар маҳкум ҳукм чиқарилганидан кейин жазони тўла ўтамай туриб, янги жиноят содир этса, суд янги ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгари ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддати тўла ёки қисман қўшилиши тушунтирилди.
Ж.Мавлонов, Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди судья ёрдамчиси