Маҳаллий Кенгашлар депутатлари ўқитилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши асосида маҳаллий Кенгашлар депутатлари учун 3 кунлик ўқув-семинарлари ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойиши асосида маҳаллий Кенгашлар депутатлари учун 3 кунлик ўқув-семинарлари ташкил этилади.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари жорий йилнинг 9-16 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўтказилиши белгиланган.
Туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари эса 16 март — 2 май давомида Нукус шаҳри ва вилоятлар (Тошкент вилоятидан ташқари) марказларида уюштириладиган ўқув-семинарларда иштирок этадилар. Уларда ҳудуддаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, Академия филиаллари тренерлари машғулот ўтиши кўзда тутилган.
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари учун уқув-семинарлар 2020 йил 26 март-25 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бўлиб ўтади.