Маҳаллаларнинг фаол ёшлари тақдирланди
Нукусда “Маҳалла–менинг тақдиримда” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Нукусда “Маҳалла–менинг тақдиримда” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Танловни юқори савияда ўтказиш учун ташкилий қўмита аъзолари шаҳар ва туманларга бириктирилди. Натижада жами 2500 нафар ёшнинг иштироки таъминланди.

Қорақалпоғистон Республикаси босқичи тўрт шарт асосида ўтказилди. Қизиқарли ва мазмунли баҳс-мулоҳазаларга бой бўлиб ўтган кўрик-танлов якунига кўра биринчи ўринни Қораўзак тумани “Қутлуғ макон” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Қутлуғ макон“ жамоаси, иккинчи ўринни Чимбой тумани “Пашенттоғ” овул фуқаролар йиғининг “Аязий” жамоаси, учинчи ўринни Хўжайли тумани “Саманкўл” овул фуқаролар йиғини “Қамиш шоли ёшлари” жамоаси эгаллади.
Ғолиблар ва фаол иштирокчилар Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.