“Мўътабар аёл”га лойиқлик сурури
Куни кеча давлат ва жамият ҳаётида фидойилик, фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, самарали фаолияти билан намунали оиланинг барпо бўлиши ва мустаҳкамланиши, фаровонлиги, хотиржамлиги йўлида жонбозлик қилган, шунингдек, оналик ва болалик муҳофазасига арзирли ҳисса қўшган хотин-қизларга “Мўътабар аёл” кўкрак нишони топширилди.

Улар орасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида талабалигидан буён хизмат қилиб келаётган фидойи аёл, ёш ходимларга онадай меҳрибон, маҳаллада, ишхонада оқилалиги ва тажрибаси билан чинакам ўзбек аёлининг тимсоли бўлган кадрлар бўлими бошлиғи Дилбар Турсунова ҳам бор.
Дилбар опа ўз ҳаяжонини шундай ифодалайди:
– Президент фармони билан таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланишимни сал кам ярим асрлик меҳнатимга берилган катта эътибор ва эътироф деб биламан. Бугун шоду хуррамлигимни сўз билан ифодалаб беролмайман. Мукофотнинг 8 март байрами арафасида топширилиши мўътабар аёлларимизнинг бир қувончига ўн қувонч қўшди. Бу мукофот бизни эзгу мақсадлар, хайрли ниятлар сари янада руҳлантиради, қанот бағишлайди, “Мўътабар аёл” деган номга янада муносиб бўлишга ундайверади.