Лувр карантиндан кейин фаолиятини қайтадан бошлади
Дунёдаги энг машҳур музейларнинг бири, Париждаги Лувр душанбадан бошлаб сайёҳларга эшикларини очди.
Дунёдаги энг машҳур музейларнинг бири, Париждаги Лувр душанбадан бошлаб сайёҳларга эшикларини очди. Ушбу санъат маскани коронавирус эпидемияси туфайли қарийб тўрт ойдан буён ёпиб қўйилган эди.
Францияда карантин чоралари бироз юмшатилгандан кейин, май ойида унчалик катта бўлмаган музейлар иш бошлаган эди, йирик музейлар эса июнда очилди. Лувр уларнинг энг сўнггиси бўлди.
Хабарда айтилишича, музейга келувчиларнинг аксарият қисми французлар, бироқ Европанинг бошқа мамлакатларидан ҳам туристлар бор.
"Одатда Лувр кунига 30-40 минг кишини қабул қиларди, уларнинг 75 фоизи хорижлик бўларди. Ҳозир чегаралар ёпиқ бўлгани учун уларнинг йўқлиги табиий ҳол. Бироқ биз Луврга ҳар куни 5-10 минггача киши келишидан умид қилмоқдамиз", - дейди музей вакили.
Ўтган йили Луврга 9,6 миллионта турист келган.