«Lufthansa»да иш ташлаш! Мингдан зиёд рейс бекор қилинди
Германиянинг «Lufthansa» авиакомпанияси ходимлари бугун эрта тонгда иш ташлаганини эълон қилди. Бу фавқулодда қарор 134 мингдан зиёд йўловчи манфаатига таъсир кўрсатди.
Компания матбуот хизмати хабарига кўра, Франкфурт аэропортидан учмаган 678 самолёт 92 минг йўловчига дохил бўлди. Мюнхен аэропортида эса 345 рейс амалга оширилмагани боис 42 минг фуқаро манзилига етолмади.
Иш ташлаш 28 июль тонг саҳар 6 га қадар давом этиши маълум қилинди.
Касаба уюшмаси авикомпаниянинг, тахминан, 20 минг ходими маошини 9,5 фоиз ошириш ва энг кам соатлик иш ҳақи 13 еврони ташкил қилиши бўйича талабни ўртага қўймоқда.
ЎзА