Фармон ва ижро

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида “Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими тизимидаги модернизация ва ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси доирасида манфаатдор томонлар ўртасида касбий таълим соҳасидаги ҳамкорликни шакллантириш ва унга дуал таълимни жорий этиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Маҳаллий ва хорижлик мутахассислар иштирок этган тадбирда мазкур лойиҳанинг аҳамияти ва унинг доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони бу борада ҳуқуқий дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Айни шу талаблардан келиб чиқиб, юртимизда касб-ҳунар таълими ва ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилаётир.

– Мазкур фармонга асосан таълим тизимида кўплаб лойиҳалар ишлаб чиқилди, – деди Қарши тумани енгил саноат коллежи директори Юлдуз Одилова. – Улардан бири – “Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими тизимидаги модернизация ва ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш” лойиҳасидир. Лойиҳадан кўзланган мақсад мамлакатимизда Германия тажрибасини қўллаш орқали дуал таълимни ҳаётга кенг татбиқ этишга қаратилган. Дуал таълими ўзи қандай таълим? Дуал таълими – талабага ҳам ўқиб, ҳам ишлаш имкониятини берадиган ўқув тизимидир. Бу лойиҳа асосан енгил саноат соҳаси учун мўлжалланган бўлиб, дуал таълими асосида талаба икки кун ўқув муассасасида, тўрт кун ишлаб чиқариш корхонасида бўлади. Лойиҳа бўйича Қашқадарё, Хоразм вилоятлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасидаги тўртта коллеж танлаб олинди. Бизнинг коллежимиз ҳам улардан биридир.

Таъкидланганидек, мазкур лойиҳа енгил саноат йўналиши бўйича илғор хорижий тажрибага асосланган замонавий ёндашув ва касб-ҳунар таълимини янги ривожланиш босқичига олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Учрашувда мавзу доирасида батафсил маълумот берилар экан, унда манфаатдор томонларнинг ходимларини стратегик ва ташкилий йўналтириш борасидаги эҳтиёжларини ҳисобга олган касб-ҳунар таълими муассасалари, тўқимачилик компаниялари ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш, тўқимачилик соҳасида гендер тенглигини янада яхшилаш бўйича курслар, ресурслар ва чора-тадбирларни режалаштириш кўзда тутилгани қайд этилди.

“Ўзбекистонда касб-ҳунар таълими тизимидаги модернизация ва ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазирлиги ҳамкорлигида амалга оширилади.

– Бугунги семинаримиз мувофиқлаштирувчи учрашув деб аталган, лекин унда "Дуал таълимнинг харажатлари ва фойдаси" мавзуси ҳам муҳокама қилинди. Лойиҳа асосида Германиядаги дуал касб-ҳунар таълимини мамлакатингизда жорий этишдир. Дуал тизимини тадбиркор ва корхоналарнинг иштирокисиз ва ёрдамисиз киритишнинг иложи йўқ. Шу маънода, мазкур лойиҳани татбиқ этишда уларнинг ҳиссаси катта. Савол беришингиз мумкин: ўзи дуал таълими нима? Менга нима фойдаси бор? Шунинг учун ҳам, бугунги мавзуларнинг бири айнан дуал тизимнинг харажатлари ва фойдаси ҳақида бўлди. Иштирокчиларга бу ҳақида батафсил маълумот берилди, – деди Германия халқаро ҳамкорлик жамияти лойиҳа раҳбари Маттиас Клингенберг.

Тадбирда манфаатдор томонларнинг меҳнат бозори эҳтиёжларига кўра кадрларни тайёрлаш жараёнига дуал таълимни жорий этиш бўйича келгусидаги режалари хусусида фикр алмашилди.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лойиҳа асосида касб-ҳунар ўқитиш тизимида дуал таълими жорий этилади