Сешанба куни Ливиянинг шарқий қирғоқлари яқинида кема ҳалокатга учраши оқибатида камида 18 нафар муҳожир ҳалок бўлди, 50 нафари бедарак йўқолди, дея хабар бермоқда “АзерТАЖ” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, ҳозиргача омон қолган 10 киши аниқланган, қутқарув ишлари давом этмоқда.
– Ливия қочқинлар учун асосий транзит нуқтаси бўлиб қолмоқда, муҳожирларнинг кўпчилиги эксплуатация, зўравонлик ва ҳаётга хавф соладиган саёҳатларга дуч келмоқда, - дейилади Халқаро меҳнат миграцияси ташкилоти (ХМТ) баёнотида.
Шунингдек, тузилма фуқароларнинг ҳимояга муҳтож гуруҳларини ҳимоя қилиш учун чораларни кучайтиришга чақирган.
М.Пирматова, ЎзА