Ливанда уч журналист ҳалок бўлди
Исроил Ливан жанубидаги Хасбая шаҳрига ҳаво ҳужуми уюштириши натижасида бир неча оммавий ахборот воситаси ходими, жумладан “Ал-Маядин” телеканали тасвирчиси ва муҳандиси ҳалок бўлди. “РИА Новости” маҳаллий манбаларга таяниб ёзишича, ҳодиса ҳамкасбларимиз яшаб турган уйда содир этилган.
Хабарда зарба Ливан ва Араб телеканаллари суратга олиш гуруҳи жойлашган бинога берилгани қўшимча қилинган.
Журналистлар орасида яраланганлар ҳам бор, уларга ёрдам кўрсатилмоқда. Ўша уйда “Ал-Жадид” ва “Ал-Жазира” телеканаллари ходимлари ҳам бор эди.