Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов юртимизда фаолият кўрсатаётган нодавлат олий таълим ташкилотлари, уларнинг ҳаққонийлиги, яъни олий таълим хизматларини кўрсатиш учун лицензияси мавжудлигини текширишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатларга тўхталиб ўтди.

Мутахассис сўзларига кўра, 2018 – 2020 йиллар оралиғида лицензияга эга бўлган нодавлат олий таълим ташкилотлари сони 13 тани ташкил этган бўлса, амалга оширилган ислоҳотлар натижасида биргина 2021 йилнинг ўзида 21 та нодавлат олий таълим ташкилоти фаолияти лицензияланди.  

Ушбу нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан бериладиган дипломлар Ўзбекистондаги бошқа олий таълим муассасалари дипломлари қаторида тан олинади. 

Афсуски, айрим ҳолатларда нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш учун лицензияга эга бўлмаган ёки фақатгина ўқув маркази сифатида фаолият олиб бориш ҳуқуқига эга бўлган баъзи ташкилотлар фуқароларимиз ўртасида ўзини хусусий олийгоҳ сифатида таништириб, абитуриентларни ўқишга жалб қилишга уринишлар кузатилмоқда. 

“Таълим тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддасига асосан, нодавлат таълим ташкилотлари лицензия олинган кундан эътиборан таълим фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир.

Фуқароларимизнинг юқоридаги каби ҳолатларда алданиб қолишларининг олдини олиш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси веб-сайтига нодавлат олий таълим ташкилотлари рўйхати жойлаштирилиб, бу ерга лицензия олган таълим ташкилотлари ҳақидаги маълумотлар мунтазам янгиланиб борилмоқда. 

Қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ, Таълим инспекциясидан олий таълим хизматлари кўрсатиш учун лицензия олмаган нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан берилган дипломлар тан олинмайди. 

Нодавлат таълим ташкилотларига лицензия бериш Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори асосида амалга оширилади. Мазкур қарорда нодавлат олий таълим ташкилотларига қўйилган талаб ва шартлар аниқ кўрсатиб ўтилган. 

Нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тизимини соддалаштириш билан бирга, талабгорларнинг мурожаатларини қисқа муддатларда кўриб чиқиш тизими йўлга қўйилган. Юртимизда нодавлат олий таълим ташкилот сифатида лицензия олиб, фаолиятларини қонуний асосда юритишлари учун ҳеч қандай тўсиқ мавжуд эмас.

Нодавлат олий таълим хизматларини кўрсатиш истагида бўлган тадбиркорлар қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли лицензияни олганларидан кейингина фуқароларимиз ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширишлари мақсадга мувофиқ. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лицензия олмаган нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан берилган дипломлар тан олинмайди