“Лаззат нон”нинг хуштаъм нонлари
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги “Лаззат нон” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган нон ва нон маҳсулотлари сифати ва хуштаъмлиги билан аҳолига манзур бўлмоқда.
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги “Лаззат нон” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган нон ва нон маҳсулотлари сифати ва хуштаъмлиги билан аҳолига манзур бўлмоқда.Президентимиз раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритиши учун қулай шароит ва имкониятлар яратиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Замонавий технологиялар билан жиҳозланган корхонада кунига 1,5 тонна ун қайта ишланиб, ўн турдаги нон ва нон маҳсулотлари тайёрланмоқда.
– Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида шаҳару қишлоқларимиз қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳоли фаровонлиги тобора юксалиб бораётир, – дейди корхона раҳбари Мунисбек Шомуротов. – Асосан ёшлар меҳнат қилаётган корхонамиз маҳсулотларининг бир қисми тегишли корхона ва ижтимоий муассасаларга етказиб берилаётган бўлса, қолгани бозорда сотилмоқда.
Корхонада келгусида маҳсулот турини кўпайтириш ва қандолатчиликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.