Латвияда коронавирус қурбонлари сони ошмоқда
Латвияда коронавирусдан ўлим ҳолатларининг кўпайиши вирусга чалинган беморларни даволашда тизимли муаммолар мавжудлигидан далолат бермоқда.
“REGNUM” Латвиядаги портал маълумоти билан асослаган хабарида эпидемиолог Никита Троянскийнинг фикри берилган.
Унга кўра: “Беморларни бошланғич паллада даволаш бўйича тизимли муаммо мавжуд. Шифохоналардаги ишлар кўнгилдагидек йўлга қўйилмаган”.
Касаллик қурбонлари миқдорининг ошиши тиббий муассасалар фаолияти билан боғлиқ. Тиббий ходимлар етишмайди, назорат сусайган, тиббиётчилар жисмонан ва руҳан ҳориган, даволаш терапияси бўлимидаги ўринлар тўлган.
Портал маълумотида 2021 йилнинг декабрида 364, ноябрда 963, октябрда эса 536 киши касаллик қурбони бўлгани қайд этилган.