Лабораториялар бўйича донор ташкилотлар йиғилиши
Пойтахтимизда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа ва минтақавий идоралари лабораториялар бўйича донор ташкилотлар йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, Вирусология илмий-тадқиқот институти, Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, Карантин ва махсус хавфли инфекциялар профилактикаси маркази мутасадди вакиллари иштирок этди.
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Б.Юсупалиев очиб берди.
Тадбирда Ўзбекистонда лаборатория секторини мустаҳкамлашда ЖССТ кўмаги, Ўзбекистон лаборатория секторидаги донор ташкилотларнинг иши, Миллий лаборатория салоҳиятини ривожлантириш ва барқарорлигини таъминлаш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан халқаро ташкилотлар кўмагида амалга оширилаётган ва режалаштирилган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистонда сифат менежмент тизимини жорий этиш бўйича миллий менторлик дастури натижалари тақдим этилди.
М.ҚОСИМОВА, ЎзА