Кузги таътил даврида умумтаълим муассасалари ўқувчиларини бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Қашқадарё вилоятида “Болалар форуми II” тадбири ташкил этилди.

Мазкур форумда Қарши шаҳри ва шаҳар марказига яқин ҳудудлардаги таълим муассасаларида таҳсил олаётган  400 га яқин ўқувчи ёшлар иштирок этди.  

Форум доирасида ёшларни истеъдод ва қобилиятларини намойиш этиш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган “Болалар quiz”, инглиз тили бўйича “Ибрат олимпиадаси”, “Киберспорт” мусобақаси ва “Рақслар танлови” юқори байрамона кайфиятда ташкил этилди.  

[gallery-20293]

Тадбирда ташкил этилган лойиҳаларда фаол иштирок этган ўқувчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

– Кузги таътил мен учун таассуротларга бой бўлди, – дейди форумнинг рақс йўналиши бўйича иштирокчиси 11 ёшли Эъзоза Аслиддинова. – Сабаби ота-онам билан истироҳат боғларига, болалар театрига бордим. Бугун эса танловда ўзим севган миллий рақсни ижро қилдим. Ҳамма олқишлади. Бундан бошим кўкка етди. Рақс маҳоратимни оширган устозларимдан миннатдорман.  

Мазкур тадбир Қашқадарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси, вилоят мактабгача ва мактаб таълим бошқармаси, Ўзбекистон Болалар ташкилоти Қашқадарё вилояти бўлими ҳамкорлигида ташкил этилди.  

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кузги таътил болажонлар учун таассуротларга бой бўлди