Кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга оид семинар
Наманган вилояти Норин туманидаги “Жамшид Ботиров” фермер хўжалигида 2024 йил ҳосили учун пухта замин яратиш юзасидан кузги шудгорлашни сифатли ўтказиш, ерга-ер қўшиш, дала четларига кўчат экиш, ички ариқларни тозалаш ҳамда бетонлаштириш тадбирини сифатли ўтказишга бағишланган вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари А. Ҳакимов, туман ҳокими Ж. Нурматов ҳамда секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига масъул мутасадди ташкилотлар мутасаддилари ва мутахассислар, ММТП ва маҳаллалар раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир давомида шудгорлаш, дала қирғоқларига тўқсонбости усулида экин экиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва унинг истиқболларига оид кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Айни пайтда туманда очиқ майдонларни шудгорлаш ишлари бошланган. Ҳадемай пахта йиғим-терими тугаши билан ушбу тадбирларга кенг кўламда киришилади.
[gallery-14255]
ЎзА фотомухбири
Ҳотам Мамадалиев олган суратлар