Мезон кириб, ҳаво ҳарорати салқинлашди, бу эса ёғин-сочинли кунлар яқинлигидан далолат. Бобо деҳқонларимиз етиштирган мўл ҳосилни тезроқ йиғиб олиб, келгуси йил учун кузги дон экиш ишларини бошлаган.

Жиззах вилояти ғаллакорлари 2023 йил учун жами 108 минг 932 гектар майдонга ғалла уруғи қадаб, ундан мўл ҳосил олишни режалаштирмоқда. Барака уруғининг 33 минг 232 гектарини очиқ майдонларга ва 75 минг 700 гектарини ғўза қатор ораларига экиш мўлжалланган.

– Бугунги кунга қадар вилоят бўйича 62 минг 350 гектар ер дон экиш учун тайёрланиб, ғалла экиш ишлари авжида, – дейди “Ўзагроинспекция”нинг Жиззах вилояти бошқармаси катта инспектори Санжар Мирзакаримов. – Шундан 12 минг 404 гектари очиқ майдонга, 49 минг 941 гектари ғўза қатор ораларига экилади.

2023 йил ҳосили учун вилоятдаги мавжуд 3 та дон корхонаси, 6 та кластер ва элита уруғлик хўжаликларига қарашли тайёрлов цехларида жами 22 минг 805 тоннадан ортиқ уруғлик дон тайёрлаш кўзда тутилган. Уруғликни тайёрлаш ва қадоқлаш бўйича белгиланган ишлар тўлиқ ниҳоясига етказилган. Айни кунда тайёрланган уруғлик буғдой 11 та шохобчага тарқатилмоқда ва 16 минг 700 тоннадан ортиғи жойларга етказиб берилган. Дон экиш билан боғлиқ барча жараёнлар “Ўзагроинспекция”нинг вилоят бошқармаси ва унинг туман бўлимлари инспекторлари томонидан назорат қилиб борилмоқда.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кузги дон экиш – масъулиятли палла