ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Учқўрғон туманида келаси йил ҳосилига пухта замин яратиш масаласига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосари Анвар Ҳакимов, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Нуршод Худойбердиев, туман ҳокими Дилшод Мирхонов, ММТП раислари, фермерлар иштирок этди.  

[gallery-20326]

Туманда кузги мавсумда такрорий экиндан бўшаган 10 минг 200 гектар майдонни шудгорлаш, 6950 гектар ерга бошоқли дон экиш режалаштирилган.  

Семинарда таъкидланганидек, бу тадбирлар қисқа муддатда якунланиши зарур. Шунингдек, ички ариқларни бетонлаштириш ҳамда “Яшил макон”  умуммиллий ҳаракати доирасида кўчат экиш ишлари давом эттирилади. Тадбирда шу каби агротехник талабларни бажариш юзасидан қўшимча вазифалар ҳам тавсия этилди.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Куз – келгуси йил ҳосилига замин яратишнинг айни палласи